Download Video and Audio from YouTube

Loading...

Uzbek Сурия танлови

53,989 views 29 8

Кремл матбуот котиби Дмитирий Песковнинг айтишича, дунёнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган энг йирик 20 давлати раҳбари мазкур масала бўйича "деярли теппа-тенг" икки лагерга бўлинган. АҚШ Президенти Барак Обама 21 август кунги 1400дан ортиқ одам ҳалок бўлган кимёвий ҳужум учун масъул деб кўрилаётган Сурия ҳукуматини жазолаш учун ҳарбий зарба беришга чақирмоқда. Оқ уй вакилларига кўра, ўз халқига қарши заҳарли газ қўллаш орқали Асад режими ҳаддан ошиб¸ "қизил чизиқ"ни ҳатлаб ўтди ва бундай режим ҳатти- ҳаракатини тўхтатиш эҳтиëжи туғилди. Айни пайтда Россия ва Хитой кимёвий қурол Ассадга содиқ кучлар томонидан қўлланилганига шубҳа билдирмоқда. Россия матбуоти "Суриядаги муаммолар унинг ички иши ва унга ташқи аралашув лозим эмас", деган фикрни омма зеҳниятида шакллантирмоқда. Россия аҳборот воситалари таъсирида бўлган ўзбекистонликлар зеҳниятида ҳам "Уришқоқ америка"¸"Бечора Башар Ассадни ҳақсиз тарзда " тахтдан ағдармоқчи деган фикр парваришланмоқда. Бир ҳукмдор ўз халқига ҳаддан зиëд зулм қилар экан¸бу зулм ташқи кучлар тарафидан тўхтатилиши керакми? Мустабидга қарши курашаëтган мухолифат қўллаб қувватланиши керакми? Биз бу саволлар жавобини Қурултой дастурида қидирдик. Аввалига Сурия низоси ҳақида кичик бир билги бериб ўтсак.

Comments