Download Video and Audio from YouTube

Тожикистон ва Покистон Тошкент қарши чиқаётган CASA лойиҳасини муҳокама қилади

11,228 views 26 7

Душанбеда 11 январь куни Покистон ва Тожикистон расмийлари Ўзбекистон барпо этилишига қарши чиқаётган CASA-1000 лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади. 2016 йилдан амалга оширилиши режаланаётган мазкур лойиҳада Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон ва Покистонга электр энергиясини узатиш назарда тутилган. Расмий хабарларда айтилишича, 11 январь куни Душанбега икки кунлик ташриф билан келган Покистон сув заҳиралари ва энергетика вазири Ҳўжа Муҳаммад Асиф музокараларда CASA-1000 лойиҳасини муҳокама қилади. Умумий қиймати 1 миллиард долларлик мазкур лойиҳа Қўшма Штатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 2015 йилда Покистон ва Тожикистон лойиҳани 2016 йилдан амалга оширишни келишиб олган эди. 2015 йилнинг 25 ноябрида Туркияда ўтган йиғинда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари энергетика вазирлари CASA-1000 лойиҳаси бўйича якуний шартномани имзолаганди. Бу шартномада Тожикистон ва Қирғизистон 2018 йилга келиб Афғонистон ва Покистонга йилига 1300 мегаватт электр энергияси сотиш мажбуриятини олган.