Download Video and Audio from YouTube

Uzbek Қулликда сақланган Лайло билан суҳбат

470,974 views 605 221

Душанба куни Москвада "Гольяново қуллари" иши юзасидан Россия Жамоатчилик палатаси ва Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилиш натижаларига кўра, Новосибирский кўчасидаги "Продукты" дўконидан, қулликдан озод этилган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик фуқароларга барча зарурий кўмак берилиши лозимлиги таъкидланди. 20 ноябр куни бўлиб ўтган йиғилишда Москва прокуратурасидан ташқари бу ҳодисага барча алоқадор ташкилотлар иштирок этди. 12 нафар ўзбек ва қозоқ мардикорларини эр-хотин қулдорлардан озод этишда иштирок этган ҳуқуқ фаоллари ва кўнгиллилар Палата аъзолари ва ҳукумат расмийларига қулларнинг озод қилинишидан кейин юзага келган вазиятни тушунтириб берди. Жумладан, "Альтернатива" ҳаракати раҳбари Олег Мелников Голяново Ички ишлар бўлими ходимлари қизларнинг озод этилишига қаршилик кўрсатгани, полицияда бу қизларга нисбатан "миграция қонунчилигини бузганлиги" тўғрисида протокол тузилганини хабар қилди. "Фуқаровий кўмак" ташкилоти дастури раҳбари Анастасия Денисова эндиликда Москва прокуратураси шаҳар Тергов қўмитасининг бу иш юзасидан жиноий иш қўзғатишига қарши чиқаётганини айтди. Ўз ўрнида, Москва шаҳар полиция бошқармасининг Ички хавфсизлик бўлими вакили Андрей Севрюгин 10 ноябр куни ҳуқуқ ҳимоячилари талабига кўра Голяново полиция бўлими ва участка нозирлигида махсус текшириш бораётганини очиқлади.