Download Video and Audio from YouTube

Мелиса кассирни 8 кун қийноққа солди

13,844 views 119 3

Халқ банкининг Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани филиали ходимаси Раъно Эсанова 6 сентябрь куни банкдан йўқолган 20 минг АҚШ долларини ўғирлаганликда гумонланиб, туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан сўроқ қилинган. 25 сентябрь куни Озодликка мурожаат қилган Эсанова¸ милиция ходимлари ўзини 6 сентябрдан 14 сентябрга қадар саккиз кун давомида қийноққа солиб, иқрорлик кўрсатмаси ёзиб беришга мажбурлаганини иддао қилди. Шўрчи тумани Ички ишлар бўлими Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Озодликка Раъно Эсанованинг бу иддаоларини рад қилди. Озодликка маълум бўлишича¸ мазкур воқеа юзасидан прокуратура текшируви ўтказилмоқда. 20 минг долларнинг йўқолиши Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Халқ банкининг Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани филиалидан 20 минг АҚШ доллари йўқолгани ҳақида биринчи бўлиб Озодлик 19 сентябрь куни хабар берган эди. Ўша куниëқ бу ўғриликда гумонланиб банк валюта айирбошлаш шохобчасининг 23 яшар ходимаси Раъно Эсанова қўлга олинган. 25 сентябрь куни Озодликка гапирган Эсанова¸ воқеа тафсилотларини шундай ҳикоя қилади: - Пенсия бўлимидаги йигитимиз касал бўлиб қолгани сабабли мени пенсия тарқатишга юборишди. Обедгача Сарвар деган ишчимиз билан пенсия тарқатиб, уйда обед қилдим. Кейин банкка келдим. Мен ишлайдиган хонада яна бир Дилфуза деган опа билан ўтирардик. Қарасам темир панжарали эшик ёпиқ, бухгалтерияда кутиб ўтирдим. Кейин Ҳусан ака деган ишчимиз келиб бизнинг хонанинг эшигини тортди, очиқ қолган экан. Ие¸ очиқ қолган экан дедим-да, кириб ўзимнинг ишим билан банд бўлдим. Кейин Дилфуза опа келиб, ишини бошлади ва сейфини очиб, кимгадир пул жўнатмаси бермоқчи бўлди. Кейин бермади ва икки пачка пулим йўқ деди. Ҳаммаси шундан кейин бошланди”, дейди Раъно.